“Ливерпуль” Баркола учун қанча таклиф қилаётгани маълум бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ПСЖ ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Брадли Баркола учун илк расмий таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Жеймс Пирс маълум қилди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчини тахминан 100 миллион фунт стерлинг (116,5 миллион евро) эвазига ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

Қайд этилишича, Баркола ПСЖ билан шартномасини узайтириш нияти йўқлигини билдирган ва фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиришни истамоқда.

Шу билан бирга, Париж клуби 22 ёшли француз футболчисини 145 миллион фунт стерлинг (169 миллион евро)га баҳоламоқда. Бироқ “Ливерпуль” бу қийматни тўлашни режалаштирмаяпти ва трансфер суммасини камайтириш бўйича музокаралар олиб боришни кўзламоқда.

Ўтган мавсумда Баркола барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.“Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврога тенг.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Баркола Франция терма жамоасининг барча 8 та учрашувида иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг