Ливанда Башар Асаднинг қариндошлари қўлга олинди
Олам
−
28 Декабрь 2024
6636Кеча, 27 декабрь куни Ливан ҳукумати Байрутнинг Рафиқ Ҳаририй номидаги халқаро аэропортида Башар Асаднинг амакиваччаси Дураид Асад, унинг рафиқаси ва қизини сохта паспорт билан мамлакатни тарк этишда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда “Al-Quds Al-Arabi” газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Ливан суд тизими Дураид Асаднинг рафиқаси ва қизини сохта паспортлари борлиги аниқлангандан кейин уларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Бунга қадар Ливан ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат ҳудудида Башар Асаднинг юқори мартабали сиёсатчилари ва куч тузималари вакиллари яширинаётганини расман рад этаётганди.
Маълумот учун, Дураид Асад – Ҳофиз Асаднинг укаси Рифат Асаднинг ўғлидир. Араб ОАВнинг маълум қилишича, Дамашқдаги воқеалардан кейин Рифат Асад оиласи билан Ливанга ўтиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асадни даволаётган шифокорлар уни бошқа одамлар билан алоқада бўлмаслиги учун изоляцияга олганди. Унинг яшаб кетиш эҳтимоли “50/50” деб баҳоланмоқда. Бошқа бир манба эса охирги бир неча ҳафта ичида Асма Асаднинг аҳволи жуда оғир бўлганини қайд этган. Асма Асадни инфекцион касалликлар хавфи туфайли бошқа одамлар билан алоқада бўлмаслиги учун алоҳида сақлашмоқда.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Жўлонийга миллий украин кўйлагини совға қилди.
31 Декабрь 2024
Ўзбекистонлик чавандозлар БААда конкур бўйича халқаро мусобақада 2 та медални қўлга киритди.
31 Декабрь 2024
Янги йил Австралия ва Янги Зеландияга кириб келди.
31 Декабрь 2024
Хитой АҚШ, Канада ва Австралиядаги етти ҳарбий компанияга нисбатан санкциялар киритди.
31 Декабрь 2024
31 Декабрь 2024