Литвада яҳудийлар Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлари учун товон талаб қилмоқда
Олам
−
08 Июль
75101 мингга яқин яҳудий Литвадан иккинчи жаҳон уруши пайтида тортиб олинган кўчмас мулк учун товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда BNS агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Литвада ташкил этилган “Яхши ният” жамғармасига иккинчи жаҳон урушида давлат ва фашист босқинчиларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида йўқотилган мол-мулки учун товон ундириш талаби билан 951 та ариза келиб тушган.
“Аризалар белгиланган шаклга мувофиқлиги ва қайта тиклаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиши керак, шундан сўнг қарор фонд бошқаруви томонидан қабул қилинади. Ҳуқуқий расмийлаштириш 1 ноябргача якунланиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Жамғарма директори вазифасини бажарувчи Индре Руткаускайтенинг айтишича, барча аризалар кўриб чиқилгандан кейин товон пули ажратилиши мумкин.
“Товон пули учун давлат 5 миллион евро ажратган, аммо ундан кўп эмас”, дейди у.
Маълумот учун, “Яхши ният” жамғармаси 2011 йил охирида ташкил топган бўлиб, жамғарманинг асосий мақсади Литвада яҳудий диний жамоаларининг кўчмас мулки учун товон тўлаш ҳисобланади. Шунингдек, литвалик яҳудийларнинг диний, маданий, соғлиқни сақлаш, спорт ва илмий лойиҳаларини молиялаштиришдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь