Липецкдаги колониядан қочган олтинчи маҳкум ҳам қўлга олинди
Олам
−
07 Ноябрь
6703Россиянинг Тамбов вилояти ИИВ ходимлари кўмагида икки ҳафта олдин Липецк вилоятидаги жазони ўташ колониясидан қочган олтинчи маҳкум ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тамбов вилоятида Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати вакиллари билан ҳамкорликда полиция ходимлари қидирув операциясини якунлаган. Натижада Полинино қишлоғи ҳудудида жазони ўташ колониясидан қочган олтинчи маҳкум ушланган.
“Шу тариқа, полициянинг турли бўлинмалари – жиноят қидирув, патруль-пост хизмати, Давлат автоинспекцияси, участка вакилларининг ҳамкорликда ишлагани туфайли бир нечта минтақада қочган олти маҳкумнинг барчасини қўлга олишга муваффақ бўлди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Липецк вилоятида олти маҳкум колониядан қочиб кетгани ва уларнинг 5 нафари ўзбекистонлик экани хабар қилинган эди. Шундан сўнг дастлаб Тамбов вилоятида маҳкумлардан 4 нафари, кейинчалик эса яна бир нафар маҳкум колониядан 50 км узоқликда қўлга олинган.
LiveБарчаси