Россиядаги колониядан қочган маҳкумларнинг тўрт нафари ушланди
Олам
−
26 Октябрь
9630Аввалроқ, Россиянинг Липецк вилоятидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан олти маҳкум қочиб кетгани хабар қилинган эди. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари ва “Перехват” операцияси натижасида уларнинг тўрт нафари қўлга олинган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Baza” Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб Тамбов вилоятида маҳкумлардан Бахтиёр Жумаев ва Хуршидбек Ғаниев қўлга олинган. Кейинчалик вилоятни тарк этишга улгурмаган икки маҳкум колониядан унча узоқ бўлмаган жойда қўлга тушган. Ҳозирда икки нафар озодликдаги маҳкум қидирилмоқда.
Маълум бўлишича, улар 65 метр узунликдаги туннель қазиб, ёғочларга ишлов берадиган ҳудуд орқали чиққан ва қочиб кетган.
“Baza”нинг хабар беришича, қочган маҳкумлар икки жойдан туннель қазиган. Дастлаб, ташландиқ цехда ички тақиқланган ҳудудга олиб борувчи туннель очилган. Кейин улар яна бир туннелни девор остидан қазиган ва қочишга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси