Россияда ўзбекистонлик маҳкумлар туннель қазиб, колониядан қочиб кетди
Олам
−
26 Октябрь
17451Россиянинг Липецк вилоятида олти маҳкум колониядан қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят губернатори Игорь Артамонов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“2-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан олти нафар маҳкум қочиб кетди. Айни пайтда барча тезкор хизматлар уларни топишга қаратилган бўлиб, идоралараро гуруҳ ишламоқда. Федерал жазони ижро этиш хизматининг Липецк вилояти бўйича департаменти Ички ишлар вазирлиги, Россия гвардияси ва Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда жиноятчиларни қидириш ва ҳибсга олиш бўйича зарур чора-тадбирларни ташкил этди”, деди у.
Федерал Жазони ижро этиш хизмати ҳудудий бошқармаси колония ҳудудини айланиб ўтиш чоғида туннел топилгани, шундан сўнг улар маҳкумлар сонини санашгани ва олти киши бедарак йўқолганини маълум қилди.
“Россия Федерал Жазони ижро этиш хизматининг Липецк вилоятидаги бирлашган отряди шахсий таркиби огоҳлантирилди. Вақтинчалик қидирув постлари ўрнатилди. Ўзаро алоқадор органларга хабар берилди, маҳкумлар бўйича индикатив маълумотлар юборилди. Захира ва таъқиб гуруҳлари қизғин таъқибга жўнатилди”, дейилади хабарда.
“112” ва “Маш” Telegram-каналлари қочқинлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди:
- Даврон Жабборов, 1997 йилда туғилган Тожикистонда туғилган, зўрлашда айбланган.
- Дилшол Арслонов 1996 йилда Ўзбекистонда туғилган, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган.
- Турғун Абдуллаев, 1997 йилда Ўзбекистонда туғилган, зўрлашда айбланган.
- Хуршилбек Даниев, 2005 йилда Ўзбекистонда туғилган, гиёҳванд моддалар савдосида айбланган.
- Парвозбек Тўрабоев, 2005 йилда Ўзбекистонда туғилган, гиёҳванд моддалар савдоси учун судланган.
- Бахтиёр Жумаев, 1996 йилда туғилган, зўрлашда айбланган.
LiveБарчаси