Линдси Грэм билан хайрлашув маросимларида Нетаньяху ва Зеленский қатнашади
Олам
−
29 июл 3418 2 дақиқа
АҚШ сенатори Линдси Грэм билан икки кунлик хайрлашув маросимлари 29 июль куни Вашингтонда бошланади. Маросимларда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Украина Президенти Владимир Зеленский иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Маросимлар давомида ҳар икки давлат раҳбари АҚШ Президенти Дональд Трамп билан ҳам Оқ уйда алоҳида учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Республикачи сенатор, ташқи сиёсатда қатъий позицияси билан танилган Линдси Грэм Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишлаётган пайтда шу ой бошида Киевга ташриф буюриб, Зеленский билан учрашган. У Вашингтонга қайтганидан кўп ўтмай, 71 ёшида юрак хасталиги туфайли вафот этгани хабар берилганди.
Қайд этилишича, 26 июль куни “The Wall Street Journal” февраль ойида ҳужжатли фильм суратга олиш гуруҳи томонидан тасвирга олинган видеоларни эълон қилган. Уларда Грэмнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни олқишлагани ҳамда Нетаньяху ва Исроилни фаол қўллаб-қувватлагани акс этган.
Бугун, 28 июль куниги маросимлар Капитолийда бошланади. Грэм Конгресс қуйи палатасида саккиз йил, Сенатда эса 23 йил фаолият юритган.
Капитолий ротундасидаги видолашувдан сўнг тобут Вашингтон миллий кафедрал соборига олиб борилади. У ерда тушдан кейин дафн маросими ўтказилади. Унда нутқ сўзлайдиганлар орасида АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам бор. Грэм илгари Трампни “аҳмоқ” ва “ирқий адоватни қўзғатувчи миллатчи” деб атаган бўлса-да, кейинчалик унинг яқин сиёсий иттифоқчисига айланган.
Маълум қилинишича, 30 июль куни маросимлар Грэмнинг ватани – Жанубий Каролина штатида давом этади. Колумбия шаҳридаги штат парламенти биноси олдида хотира тадбири ва F-16 қирувчиси иштирокида учиш намойиши ўтказилади. Шундан сўнг тобут Биринчи баптистлар черковига олиб борилади ва оммавий видолашув маросими ташкил этилади. Оила аъзолари иштирокидаги ёпиқ дафн маросими эса Пикенс округида бўлиб ўтади.
Шу куни Вашингтонда Нетаньяху ва Зеленскийнинг Оқ уйдаги учрашувлари ҳам катта аҳамият касб этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга жўнаб кетар экан, Президент Дональд Трамп билан бўлажак учрашувда асосий эътибор Эрон масаласига қаратилишини билдирганди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август