Трамп билан энг аввал Эрон масаласини ҳал қиламиз – Нетаньяху 

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга жўнаб кетар экан, Президент Дональд Трамп билан бўлажак учрашувда асосий эътибор Эрон масаласига қаратилишини билдирди. Бу ҳақда у Вашингтонга жўнаб кетиш олдидан баёнот берди.

Бу Нетаньяхунинг Трамп президентликка қайтганидан бери у билан ўтказадиган саккизинчи учрашуви бўлади. Шунингдек, бу икки раҳбарнинг февраль ойидан буён, Исроил ва АҚШ Эронга қарши қўшма ҳаво амалиётини бошлаганидан кейинги илк юзма-юз музокараси ҳисобланади.

“Бу каби мураккаб даврларда қатъият билан бирга катта донолик ҳам талаб этилади. Биз кун тартибидаги барча масалаларни, энг аввало Эронни муҳокама қиламиз. Албатта, мақсадимиз хавфсизлигимизни таъминлаш ва атрофимизда тинчлик доирасини кенгайтиришдир”, деган Нетаньяху.

Унинг таъкидлашича, томонлар минтақавий хавфсизлик ва бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқади.

Сўнгги ҳафталарда Нетаньяху ўзи ва Трамп ўртасида айрим масалалар бўйича келишмовчиликлар юзага келганини тан олган. Шунингдек, июнь ойида икки раҳбар ўртасидаги кескин телефон суҳбати ҳақидаги маълумотлар оммага ошкор бўлган эди.

Учрашув Нетаньяху учун ички сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. У 27 октябрга белгиланган сайловлар олдидан жамоатчилик қўллаб-қувватловини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, сўнгги вақтларда АҚШда Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамига энди муҳтож эмаслигини билдириб, кўмакдан воз кечиш жараёнини жорий йилнинг ўзидаёқ бошлашни исташини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг