Ленинградда дарёдан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Олам

image
Олма-отада ўзбекистонлик ўлдириб кетилди north_east

Олма-отада ўзбекистонлик ўлдириб кетилди

Россиянинг Ленинград вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Нева дарёсидан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади топилган. Айни пайтда тиббий экспертиза ўтказилмоқда. 

Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ўзбекистонликнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда марҳумнинг қариндошларига ёрдам бермоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.


Мақола муаллифи

Теглар

Ленинград вилояти дарё

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг