Олма-отада ўзбекистонлик ўлдириб кетилди
Олам
−
05 Октябрь 2019
5974Кеча, 4 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти, Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ. Б. нинг жасади топилди. Бу ҳақда ТИВ Олма-отадаги Ўзбекистон Бош консулхонасига таяниб хабар берди.
Қотиллик факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши очилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумнинг жасадини Ватанга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
LiveБарчаси