Олма-отада ўзбекистонлик ўлдириб кетилди
World
−
05 October 2019 8511 1 minute
Кеча, 4 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти, Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ. Б. нинг жасади топилди. Бу ҳақда ТИВ Олма-отадаги Ўзбекистон Бош консулхонасига таяниб хабар берди.
Қотиллик факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши очилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумнинг жасадини Ватанга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September