Уфада ўзбекистонлик эркак дарёда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
14:17 1688 1 дақиқа
Россиянинг Уфа шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Белая дарёсида чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Журнал Уфа” хабар берди.
Маълумотларга кўра, кеча, 29 июль куни ўзбекистонлик эркак Каменная Переприва ҳудудидаги кўприк остида жойлашган хавфли қисмда чўмилишга қарор қилган. У кучли сув оқимига бардош бера олмай, чўкиб кетган.
Ҳалок бўлган фуқаронинг шахси ва воқеа тафсилотлари бўйича қўшимча маълумотлар очиқланмаган.
Уфа Фуқаролик мудофааси бошқармаси маълум қилишича, 22–28 июль кунлари шаҳарда 87 киши, жумладан, 33 нафар бола қутқарувчилар ёрдамига мурожаат қилган. Шундан 74 киши Белая дарёсининг Солнечний пляжи ҳудудида қутқарилган.
Таққослаш учун, ўтган йил давомида қутқарувчилар сув ҳавзаларидан жами 30 кишини, жумладан, саккиз нафар болани олиб чиққан. Жорий йил июль ойидаги иссиқ кунлар давомида қутқарилганлар сони ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб уч баробар ошган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, юқори ҳарорат ва сув сатҳининг кўтарилиши сабаб Белая ҳамда Уфа дарёларида кучли оқимлар юзага келган. Шу боис шаҳардаги дарёларда чўмилиш тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Тўқтоғул туманида автомобилнинг Чичқон дарёсига тушиб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси