Лавров Марказий Осиё давлатларини АҚШнинг инқилоб режаларидан огоҳлантирди

Олам

image

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг ҳеч бир республикаси Америка Қўшма Штатларининг ўз ички ишларига аралашишга уринишларидан ҳимояланган эмас. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг разведка фаолияти бўйича конференциясининг 18-йиғилишида сўз очди. 

“Ғарбнинг Евроосиё маконидаги масъулиятсиз чизиғи фақат Украина билан чекланмайди. Икки йил олдин Беларусда рангли инқилоб сценарийсини амалга оширишга ҳаракат қилинганини эслаймиз. Бизга яқин, қардош Беларуснинг доно халқи ўзларини алдашга йўл қўймади. Аммо МДҲнинг биронта ҳам давлати ички ишларга бундай аралашишдан ҳимояланмагани аниқ”, деб огоҳлантирган Лавров. 

Жаҳон ҳамжамиятидан кун сайин узилиб бораётган ва халқаро сиёсатда “босқинчи” сифатида тан олинаётган Россиянинг ташқи идораси раҳбари сўзларига кўра, юқоридагиларни Қўшма Штатлар, НАТО ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказдаги “қўпол ҳаракатлари” яққол кўрсатмоқда. 

У, шунингдек, Европа Иттифоқи стратегик автономияга бўлган амбицияларини бутунлай йўқотганини ва Қўшма Штатлар томонидан қўйилган сиёсатдан зарар кўраётганини таъкидлаган. 

“Россияни йўқ қилиш бўйича ўйламасдан туриб, англо-сакслар бутун Ғарб, шу жумладан НАТО ҳамда стратегик автономияга бўлган амбицияларини бутунлай йўқотган ва ўзи олиб бораётган сиёсат туфайли катта йўқотишларга дучор бўлган Европа Иттифоқининг АҚШга сўзсиз бўйсунишига эришдилар”, дейди у.

Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Ғарб ўз тараққиёти муаммоларини бошқаларнинг манфаатлари эвазига ҳал қилиш курсидан воз кечиш ниятида эмас. 

“Қўшма Штатлар бошчилигидаги коллектив Ғарб дунё ҳукмронлигини таъминлаш, халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари манфаатлари эвазига ўз тараққиёти муаммоларини ҳал қилиш курсидан воз кечмоқчи эмас”, дейди вазир. 

Лавровнинг қўшимча қилишича, Ғарб мамлакатлар ва халқларни жанжал қилиш, постсовет маконини янада парчалаш мақсадида МДҲ мамлакатларига нисбатан “бўл ва ҳукмронлик қил” фалсафасини фаол қўлламоқда.  

“Ҳеч кимга сир эмаски, “бўл ва ҳукмронлик қил” фалсафаси Ғарб томонидан собиқ Иттифоқ давлатларига нисбатан фаол қўлланилади. Мақсад мутлақо аниқ – постсовет маконини янада парчалаш, мамлакатларимиз ва халқларимизни уруштириш”, дейди Россия ТИВ раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, Ғарб украиналикларнинг қўллари ва жонлари билан Россияга қарши курашни давом эттириш ниятини яширмаяпти, буни фақат сарфланадиган материал деб билади.  

“Бугунги кунда Вашингтон, Лондон, Брюссель уруш майдонида Россияга қарши курашга фақат сарфланадиган материал сифатида қараладиган украиналикларнинг қўллари ва ҳаёти билан ўйламасдан сармоя киритишни давом эттириш ниятларини яширмайди”, дея қўшимча қилди Россия дипломатияси раҳбари.

Бугун, 30 сентябрь куни МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарлари Москвада йиғилиш ўтказади. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон делегациялари иштирок этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг