Лавров кейинги МДҲ саммити Тошкентда ўтишини маълум қилди

Олам

image

2020 йил 16 октабрь куни Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бугун, 12 май куни МДҲ ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилишида Ҳамдўстлик давлатларининг интеграцион алоқаларини кучайтириш тўғрисидаги ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳужжатлар мудофаа ва хавфсизлик, таълим ҳамда маданий-гуманитар соҳаларга оид.

“Ушбу ҳужжатларнинг бир қисми 2020 йил 16 октябрда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида тақдим этилади“, дейди Россия ташқи ишлар вазири.

Лавров таъкидлаганидек, ушбу тадбир арафасида, 15 октябрь куни Тошкентда МДҲ ташқи ишлар вазирларининг янги йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент МДҲ Сергей Лавров

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг