Лавров Ғарб билан дўст бўлиш шартини маълум қилди

Олам

image
0:00
0:00
download
Кремль “ҳамласи“: Путин Россияси Қримни қандай қилиб “босиб“ олганди? north_east

Кремль “ҳамласи“: Путин Россияси Қримни қандай қилиб “босиб“ олганди?

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москванинг Ғарб давлатлари билан дўстлашиш шартларини маълум қилди. ТИВ раҳбарининг сўзларини “РИА Новости” келтирмоқда.  

“Биз Ғарб билан дўст бўлишга тайёрмиз, лекин шуни таъкидлайман: фақат асрлар ва минг йиллар давомида мамлакатимиз мавжудлигини ота-боболаримиздан мерос қилиб олган ўз қадр-қимматимизни ҳис қилган ҳолда”, дейди Лавров. 

Вазирнинг таъкидлашича, шу билан бирга Россия ҳар бир рус учун қадрли бўлган ўз тарихи ва урф-одатларини эътиборсиз қолдириб, Ғарб билан муносабатларни ривожлантира олмайди. Фуқароларнинг фаровонлиги эса Россия ташқи сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади.

“Биз ҳар доим миллий ғурурни сақлаб келмоқдамиз, бу жуда муҳим хусусият, ҳамма миллатларда ҳам бу мавжуд эмас ва бизнинг ватанпарварлигимиз, шу жумладан адолатни ҳимоя қилиш ва заифларга ёрдам беришга тайёрлигимиз жуда муҳим. Булар энг катта инсоний фазилатлар ва кундалик ҳаётда биз улардан фахрланар эканмиз, унда шубҳасиз, халқаро майдондаги позициямизда ҳам буни намоён қилишингиз керак”, дейди у.

Расмий Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар 2014 йилги Украинадаги воқеалар ҳамда Россиянинг Қрим яриморолини ўз ҳудудига қўшиб олишидан сўнг, кескин ёмонлашиб кетди. Россиянинг АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайловларига аралашгани ва хакерлик ҳужумларини уюштиргани тўғрисидаги айбловлар зиддиятнинг ортишида иккинчи босқич бўлиб хизмат қилди. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирига қарши кўплаб санкцияларни қўллади.

Шундай бўлса-да, 20 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Исландиянинг пойтахти Рейкьявикда Арктика кенгаши вазирлари сессияси доирасида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан биринчи марта юзма-юз учрашди. Суҳбат давомида томонлар муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда икки давлат Президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг учрашуви қизғин муҳокама қилинмоқда. Финляндия, Исландия ва Австрия каби бир қатор Европа давлатлари ушбу тарихий учрашув учун мезбонлик қилиш истагини билдирган. Ўз навбатида, халқаро ҳамжамият икки гигант давлат раҳбарларининг учрашувидан кўп ижобий натижаларни кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг