Латвия Украинага мингдан ортиқ дрон юборади
Олам
−
23 Август
3533Латвия Украинага топшириш учун учувчисиз учиш аппаратларининг катта партиясини тайёрлашни якунлади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Андрис Спрудс маълум қилди.
“Латвия халқаро дрон коалициясининг бир қисми сифатида Украинага ҳар хил турдаги ва имкониятларга эга 3000 та жанговар дрон етказиб беришни таъминлади. Украина ғалаба қозонмагунча, барча Латвия компанияларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, деб ёзган у X’да.
Бундан ташқари, Латвия Украина ҳукуматига топшириш учун 2,7 мингга яқин дрон сотиб олган.
23 июль куни Латвия Мудофаа вазири Адрис Спрудс Рига Украинага 500 дан ортиқ дронларнинг биринчи партиясини етказиб бериши ҳақида хабар берган. Кейинчалик маълум бўлишича, Латвия томони ушбу партияни трансферга тайёрлаб қўйган.
LiveБарчаси