Ла Лига Мбаппе сабаб 400 млн евро йўқотиши мумкин
Спорт
−
18:56 566 1 дақиқа
Испания чемпионати – Ла Лига Килиан Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Хитой бозорида 400 миллион еврогача зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда “Vozpopuli” нашри хабар берди.
Можарога “Реал Мадрид” ҳужумчиси Мбаппенинг интервьюда интернет меми қаҳрамонини “хитойлик диктатор” деб атагани сабаб бўлган. Мазкур мемда футболчининг юзи Хитойнинг собиқ раҳбари Мао Цзэдун сурати устига қўйилган эди.
Ҳодисадан сўнг Хитой давлат телеканали – CCTV Испания чемпионати учрашувлари трансляцияларини тўхтатди. Вазиятни ҳал қилиш ва эҳтимолий молиявий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида Ла Лига раҳбарияти “Реал Мадрид” билан шошилинч музокараларни бошлаган.
Маълумотларга кўра, Ла Лиганинг Хитой бозоридаги тижорий фаолияти 400 миллион еврога баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Килиан Мбаппенинг Мао Цзэдун ҳақидаги сўзлари учун узр сўраганини эътиборга олганлигини маълум қилганди. Бироқ бу ҳолат футболчига нисбатан бойкотнинг юмшатилишига олиб келиши номаълум. https://qalampir.uz/news/mbappening-uzrini-e-tiborga-olamiz-khitoy-tiv-145357
Live
Барчаси27 Октябрь