Кузда қандай овқатланиш керак? 

Саломатлик

image

Ҳаво ҳарорати туша бошлаганда, овқатланиш рационини қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Бу ҳақда диетолог, тиббиёт фанлари доктори Алексей Ковальков таъкидлади. 

Шифокорга кўра, ёзда рационда сабзавот ва мевалар кўп бўлиши керак, аммо совуқ бошланиши ва ҳаво ҳарорати тушиши билан кўпроқ ёғли овқатлар истеъмол қилиш зарур. 

“Ёзда ёғ миқдорини камайтириш керак, қишда эса аксинча. Юриш пайтида оёқларнинг мушакларида ёғлар ёнади, улар ҳаракатга сарфланади. Оғиздан буғ чиққанда, бу ёғларнинг ёнишидан чиқадиган иссиқликдир. Бундан ташқари, ҳайвон ёғлари ўпка ва бронхларни қоплайдиган ва бактерияларнинг кириб келишига тўсқинлик қиладиган сирт фаол моддалар комплексини ҳосил қилади”, деб тушунтирган у. 

Диетологга кўра, озиқ-овқат пирамидасида ёғлар ва оқсиллар йилнинг исталган вақтида углеводлардан устун бўлиши керак. 

У оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг идеал рационда қандай нисбатда бўлиши кераклигини айтган. 

“Кунига камида 70 грамм оқсил бўлиши керак, кейинги ҳисоб-китоб тана вазнига 1,2 граммдан тўғри келади. Ҳар хил турдаги оқсилларни алмаштириш керак, улар товуқ, курка, мол гўшти, денгиз маҳсулотлари, балиқ бўлиши мумкин. Углеводлар кунига камида 50-60 грамм, максимал 110-115 грамм, ёғлар эса 60-80 грамм бўлиши керак. Бу универсал ва идеал вариант”, деб хулоса қилган Алексей Ковальков.


Мақола муаллифи

Теглар

ёғ куз углевод оқсил

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг