Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи аниқланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадонлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. 

Аниқланишича, департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри, тумани ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. 

Унда фуқаролар З.Н., С.И. ва бошқалар ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётгани аниқланган. Ушбу хонадонлардан жами 274 литр қўлбола ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 300 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё ёғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг