Қашқадарёда 300 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Жамият
−
31 Январь
3848Қашқадарёда "Умакай" ЙПХ масканидан ўтаётган Cobalt текширилганда, машинада талабга жавоб бермайдиган 300 кг гўшт борлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автотранспорт тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ҳайдовчининг хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини олиб кетаётгани аниқланиб, жами 300 кг гўшт ашёвий далил сифатида олинган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси