Кўз ёши билан қувватланадиган линза ихтиро қилинди

Бу қизиқ

image

Сингапурлик олимлар кўз ёши суюқлиги билан зарядланадиган линзаларни ихтиро қилди. Бу ҳақда “New atlas” нашри хабар берди.

Профессор Ли Сеок Ву бошчилигидаги Нанянг технологик университети жамоаси узоқ йиллардан буён кўриш тизими касалликларини даволаш ва самаралироқ линзаларни ишлаб чиқишда дуч келинадиган муаммонинг ечимини тақдим этди. Ушбу линзалар кўз ёши билан зарядланувчи ультра юпқа батарея билан жиҳозланган ва бир мунча мукаммал қувватланиш имконини беради. 

“Ақлли контакт линзалар учун энг кенг тарқалган батарея зарядлаш тизими объективдаги металл электродларни талаб қилади, бу эса инсон кўзига зарар етказиши мумкин. Айни пайтда, линзаларни қувватлантиришнинг яна бир усули мавжуд. Бу индукцион зарядлаш усулидир. У худди смартфонни симсиз зарядлаш панели каби ишлайди”, деди тадқиқот бўйича мақоланинг биринчи муаллифи доктор Юн Жеонгҳун.

Жамоа таклиф қилаётган альтернатив – 0,5 мм юпқа линзали аккумулятордир. У “сув ва глюкоза оксидаза” деб номланувчи фермент қопламини ўз ичига олади. Ясси, мослашувчан батарея кўз ёши суюқлиги билан қопланганда, фермент бу суюқликдаги натрий ва хлорид ионлари билан реакцияга киришиб, батареяда электр зарядини ҳосил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари гуруҳи одамга мулоқот қилиш имкониятини қайтарувчи нейроимплант яратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кўз ёши линза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар