Кутилган янгилик: турк лираси доллар ва еврога нисбатан бирдан мустаҳкамланди

Олам

image

Туркияда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг мамлакат иқтисодиётининг келажаги ҳақидаги баёнотларидан сўнг миллий валюта — турк лираси доллар ва еврога нисбатан бирдан мустаҳкамланди. Савдо маълумотларига кўра, доллар курси лирага нисбатан пасайиб, Америка валютаси бирлиги учун 12,32 лирага етди.  

Кеча, 20 декабрь куни савдолар давомида максимал курс бир доллар учун 18,36 лирагача кўтарилди. Турк пул бирлиги 9 фоиз қийматини йўқотди. Евро кун давомида 20,68 лира бўлган бўлса, айни дамда у 13,64 лирагача арзонлашди. 

Маҳаллий экспертлар бундай тўсатдан ўзгарувчанликни Эрдўғаннинг мамлакатдаги иқтисодий вазият кун тартиби бўлган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейинги баёнотлари билан боғламоқда. У бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун шароитларни сақлаб қолишини айтган. 

Эрдўғаннинг фикрича, Марказий банк томонидан фоиз ставкаларининг янада пасайиши “бир неча ой ичида инфляциянинг пасайишига олиб келади”. Бундан ташқари, у аҳолининг мамлакат молия тизимида иштирок этмайдиган 280 миллиард долларлик олтин жамғармасига эга эканлигига эътибор қаратган. 

Президент бу олтиннинг иқтисодиётга кириб келиши ва ишлаши учун молиявий воситалар яратишга ваъда берган. Унинг сўзларига кўра, экспортчилар учун форвард курси тўғридан-тўғри мамлакат Марказий банкидан тақдим этилади. 

Истанбул фонд биржаси кеча, 20 декабрь куни, савдолар ёпилишига икки соат қолганда 7 фоизга қулади. Автоматик тизим котировкалар тушишини тўхтатиш учун савдони икки марта тўхтатди. Натижада, асосий биржа ёпилишигача BIST100 индекси атиги 1,35 фоизни йўқотиб, нормал ҳолатга қайтди. 

Маълумот учун, йил бошидан буён турк лирасининг долларга нисбатан қадри 48 фоизга пастлаган. Туркияда миллий валютанинг долларга нисбатан кескин қадрсизланиши оқибатида мамлакатнинг йирик шаҳарлари Анқара ва Истанбулда ҳукумат истефосини талаб қилиб халқ норозилик намойишлари ўтказган. Намошийлар ортидан Истанбул полицияси 40 дан ортиқ кишини ҳибсга олган. 

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Туркия миллий валютаси – лира Марказий банк ставкасининг пасайтирилиши кутилаётганда АҚШ долларига нисбатан 3 фоизга қадрсизланиб, тарихий антирекорд янгиланди ва 1 доллар 15 лирага баҳоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар евро лира

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг