Куртуа ҳам “Барселона” билан ўйинда қатнашмайди
Спорт
−
23 Октябрь
1708Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олди ва энди у “Барселона”га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, посбоннинг мушакларида жароҳат аниқланган. 32 ёшли бельгиялик дарвозабон мадридликларнинг Ла Лигадаги навбатдаги ўйинини – 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган 11-тур доирасидаги “Барселона”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Куртуа мушаклардаги муаммолар туфайли бир неча ҳафта олдин “Реал”нинг 2 та ўйинини ўтказиб юборганди. Ўшанда украиналик посбон Андрей Лунин Мадрид жамоаси дарвозасини ҳимоя қилди. Лунин жорий мавсум Реал сафида 2 ўйинда 1 та гол ўтказиб юборди. Катта эҳтимол “Эл класико”да ҳам айнан Лунин “қироллик клуби” дарвозасини қўриқлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” ҳужумчиси Родриго ҳам “Барселона” баҳсда иштирок этмаслиги хабар қилинганди.
“Боруссия” билан ўйидан кейин бразилиялик футболчида жароҳат аниқланди.