Курскда Россиянинг иккита қирувчи самолёти тўқнашиб кетди

Олам

image

Бугун, 7 сентябрь куни Украинага чегарадош ҳаво ҳудудида Россия Аэрокосмик кучларининг жанговар авиацияси иштирокида жиддий авиаҳалокат содир бўлди. Курск вилояти осмонида парвоз топшириғини бажариш чоғида “4++” авлодига мансуб иккита Су-35С кўп мақсадли қирувчи самолёти ўзаро тўқнашиб кетган. Бу ҳақда “Avia.pro” хабар берди.

Қайд этилишияа, махсус хизматлар ва тегишли идоралар айни пайтда фавқулодда вазиятга олиб келган ҳодисанинг техник омиллари ва бевосита сабабларини атрофлича аниқламоқда. Экипажларнинг ҳозирги аҳволи ва авиация техникасининг шикастланиш даражаси ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Су-35С қирувчи самолётлари жорий вазият доирасида ҳаво ҳудудини кузатиш ва қуруқликдаги бўлинмаларни ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажараётган бўлган. 

“Бу каби замонавий жанговар самолётлар жараёнларнинг юқори даражада автоматлаштирилгани билан ажралиб туради, бироқ жанговар навбатчилик шароитида ўта яқин масофада мураккаб манёврларни бажариш ҳар доим юқори хавф-хатарга сабаб бўлади”, дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг билдиришича, ҳодисани тергов қилиш билан мудофаа идорасининг махсус комиссияси шуғулланади. Экспертлар воқеалар хронологиясини тўлиқ тиклаш ҳамда тўқнашув мураккаб метеорологик шароит, техник носозлик ёки инсон омили сабабли юз берганини аниқлаш учун “қора қути” маълумотлари ва радиолокация станциялари кўрсаткичларини атрофлича ўрганиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция шарқида авиашоу вақтида F-4 Phantom қирувчи самолёти ҳалокатга учраган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг