Курскда Россия Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондонининг ўринбосари ҳалок бўлди
Олам
−
03 Июль 13697 2 дақиқа
Курск вилоятида Россия Ҳарбий-денгиз флоти (ВМП) бош қўмондонининг ўринбосари, генерал-майор Михаил Гудков вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Мудофаа вазирли хабар берди.
Вазирирлик баёнотига кўра, Михаил Гудков кеча, 2 июль куни Курск вилоятининг чегара яқинидаги ҳудудда жанговар топшириқларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.
Губернаторлардан бирининг сўзларига кўра, генерал Гудков ўзининг офицерлик бурчини бажараётган вақтда, жанг майдонида ўз сафдошлари билан бирга жон берган.
“Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондонининг ўринбосари лавозимига тайинлангандан сўнг ҳам у шахсан денгиз пиёдалари позицияларига боришда давом этган. У билан бирга ҳалок бўлган – унинг содиқ дўсти ва бизнинг умумий сафдошимиз Нариман Шихалиев”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Михаил Гудков 2021 йилдан 2025 йил апрелгача Тинч океани флоти таркибидаги 155-гвардиячилар алоҳида бригадасига қўмондонлик қилган. Бу бригада Россиянинг Украинага босқини бошида, Киев вилоятида, Мошун ва Ирпен яқинида, шу жумладан Буча шаҳри атрофида олиб борилган жангларда қатнашган.
Денгиз пиёдаларининг “Тайфун” жамоат ташкилоти томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, Украина Қуролли кучлари 2 июль куни 155-денгиз пиёдалари бригадаси қўмондонлик пунктига ракета зарбаси йўллаган. Кореневода олдинги чизиқдаги пунктга тўртта ракета келиб тушиши оқибатида 10 дан ортиқ киши, жумладан, Гудков ва яна бир неча катта офицерлар ҳалок бўлган.
Маълумот учун, 2023 йилда Гудковга “Россия Қаҳрамони” унвони берилган. 2024 йилда бригада Курск вилоятига юборилган ва у ерда Украина Қуролли кучларининг ҳужумларини тўхтатиш бўйича операцияларда қатнашган.
2025 йилнинг апрелида Михаил Гудков Россия Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондонининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ставрополь шаҳридаги портлаш оқибатида Украинадаги босқин фахрийси Заур Гурциев ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси