Курскда 1,5 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди. Фирибгарлар бундан фойдалана бошлади

Олам

image

Курск вилояти аҳолиси 11-19 август кунлари Қизил Хоч ташкилотига бедарак йўқолган қариндошларини қидириш учун 1,5 мингдан ортиқ ариза топширган ва уларнинг 100 дан ортиғи топилган. Бу ҳақда  ташкилотнинг Россия бўлими матбуот хизматига таяниб, “Ведомости” хабар берди.

“ЛизаАлерт” қидирув гуруҳи ҳам август ойи бошидан буён Курск вилоятида одамларни излаш бўйича 779 та сўров қабул қилган, улардан 111 таси топилган.

Шунингдек, минтақада бедарак йўқолганларнинг кўпайиши сабабли фирибгарлар пул ишлашнинг янги усулини ўйлаб топган. Улар очиқ манбалардан, хусусан, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотлардан фойдаланиб, ҳудуд аҳолисига қариндошлари ёки танишлари топилганлиги ҳақида хабар беради ва қўшимча маълумот олиш учун пул сўрайди. 15 август куни “ЛизаАлерт” қидирув гуруҳи ўзининг ВКонтакте саҳифасида ресурс маъмурияти қидирувдаги Украина билан чегарадош вилоятлар аҳолиси ҳақидаги барча маълумотларни ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.

“Биз шахсий маълумотлар ва бедарак йўқолганларнинг фотосуратлари билан йўналишларни эълон қилмасдан, ёпиқ форматдаги иловалар устида ишлашни давом эттирамиз. Барча мавжуд воситалар ёрдамида қидирувни давом эттирамиз. Қарор биринчи навбатда хавфсизлик нуқтаи назаридан, бедарак йўқолганларнинг яқинларини фирибгарлардан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган”, дейилади гуруҳ маъмурияти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Украина ҳарбийлари Курск вилояти ҳудудларига кираётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Курск Қизил Хоч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг