Курс: доллар ва рубль арзонлади, евро кескин кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 3 мартдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 9513 сўм 84 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 44 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 10 489 сўм 01 тийинга баҳоланиб, 159,66 сўмга қимматлади. 

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 6 сўм 97 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 85 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг