Кураш бўйича “Баркамол авлод” турнири финал босқичи якунланди
Спорт
−
22 Декабрь 2021 3065 1 дақиқа
Кеча, 21 декабр куни кураш бўйича 2021 йилги “Баркамол авлод” турнирининг республика босқичи якунланди. Бухоро шаҳри мезбонлигида ўтган мусобақа 15 та вазн тоифасида ташкил этилди.
Ўғил болалар: 55 кг, 60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг ва +100 кг вазн тоифаларида беллашган бўлса, қизлар: 44 кг, 48 кг, 52 кг, 57 кг, 63 кг, 70 кг, +70 кгда гиламга чиқишди.

Муросасиз ва қизғин кечган бахслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шохсупанинг иккинчи поғонасини самарқандлик курашчилар забт этган бўлса, 3-ўрин Хоразм вилояти курашчиларига насиб этди.
Маълумот учун, 3 кун давом этган кураш мусобақаларида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 230 га яқин курашчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025