Кунлик ҳисобот: 2 нафар бемор ўта оғир аҳволда
Жамият
−
12 Июнь 2020
7233Коронавирусга чалинган беморлардан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун мамлакатда 128 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 94 нафари карантин муассасаларида, 26 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида), қолган 8 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Аввал хабар қилгандек, бугун 121 нафар бемор соғайди. Шундан 120 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4869 нафар бемордан 3758 нафари соғайиб, кўрсаткич 77 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1092 нафар бемордан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Беморларнинг 844 нафари пойтахтдаги даволаш муассасаларида, 248 нафари эса 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 25 100 нафар, стационар карантинда эса 23 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси