Кучли ёмғир ва шамол сабаб қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди
Жамият
−
18 Май 2024 9814 1 дақиқа
Бугун, 18 май куни соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” 16-22 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 вилояти ҳудудида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини маълум қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь