Кучли армиясиз кучли Ватан бўлмайди – ХХР Раиси махсус баёнот билан чиқди
Олам
−
23 Октябрь 2020
6301
Хитой қуролли кучларини модернизация қилиш жараёнини тезлаштириш талаб этилади. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин айтган.
"Биз миллий мудофаа ва қуролли кучларни модернизациялашни тезлаштиришимиз, Хитой армиясини энг илғор, жаҳон даражасидаги армияга айлантиришимиз керак. Кучли армиясиз кучли Ватан бўлмайди", деган Хитой раҳбари.
Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитойда социализм ривожланиши учун мамлакатда ҳарбий қудрат тарғиб қилиниши керак.
Аввалроқ, Хитой раиси мамлакатдаги аскарларни бўлғуси урушга тайёрланишга чақирганди.
Қайд этиш керакки, ҳозирда Хитой ва АҚШ муносабатларида коронавирус пандемияси ва Тайвань ороли сабаб ҳаддан ташқари кескинлик сақланиб турибди.
Эслатиб ўтамиз АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам иккинчи бор президентликка сайланса, Хитой билан "кўп нарса қилишга" ваъда берганди.
LiveБарчаси