Кўчатлар қуриб қолгани учун Ободонлаштириш бошқармаси мансабдори жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида кўчатлар қуриб қолгани сабабли Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғига жарима солинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, вилоят Экология бошқармаси Бахмал тумани бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Бахмал тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Фидокор” МФЙ ҳудудига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 1332 туп манзарали кўчатларнинг 450 тупи сувсизлик натижасида қуриб қолгани аниқланган.

“Бу билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 4,24,32-моддалари талаблари бузилган”, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида ўтаётган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйган раҳбарларни танқид қилган эди. Шунингдек, давлат раҳбари депутатлар томонидан тақдим қилинган дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорини оширишни кўзда тутувчи қоннуни рад этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах жарима Кўчатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг