Куба АҚШ босими остида 2000 дан ортиқ маҳбусни озод қилди

Олам

image

Кеча, 2 апрель куни Куба ҳукумати “инсонпарварлик ва халқаро бағрикенглик” сиёсати доирасида 2 010 нафар маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда Кубанинг АҚШдаги элчихонасига таяниб, BBC ҳабар берди.

Элчихонага кўра, озодликка чиқариладиганларнинг асосий қисмини чет эл фуқаролари ва сиёсий маҳкумлар ташкил қилади.

“Куба ҳукуматининг инсонпарварлиги билан озод қилинган 2 010 маҳкум орасида чет эл фуқаролари, ёшлар, аёллар ва 60 ёшдан ошган қариялар ҳам бор”, дейилади элчихона баёнотида.

Куба ҳукуматига кўра, маҳбусларни озод қилиш Куба адлия тизимида одатий амалиёт бўлган. Маҳкумларнинг “гуноҳидан ўтиш” Пасха ҳафтаси (насронийлик тақвимидаги энг муҳим ҳафта бўлиб, у Исо Масиҳнинг Қуддусга кириб келишидан бошлаб, унинг хочга михланиши ва қайта тиририлиш (Пасха) байрамигача бўлган воқеаларни қамраб олади) ва диний байрамлари контекстида амалга оширилмоқда.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу каби кенг кўламли маҳбусларни озод қилиш жараёни сиёсий босимлар ортидан содир бўлиши мумкин. 

Қайд этиш жоиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан бери Кубанинг коммунистик раҳбариятини ўзгартириш истагини очиқ айтиб келган. Жумладан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жорий йилнинг 25 мартида Афғонистонда ҳибсда сақланган америкалик маҳбус Деннис Уолтер Койлнинг озод қилиниши ортидан ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АҚШ Прездиденти хорижда сақланаётган барча америкалик маҳбусларни озод қилиш учун жиддий саъй-ҳаракатлар қилаётганини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Куба Президенти Мигель Диас-Канелни ҳокимиятдан четлатишга уринаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Куба босим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг