Кремлда МДҲ саммити бошланди (видео)
Олам
−
08 Октябрь
9518Бугун, 8 октябрь куни Москва шаҳрида МДҲ Давлат кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Кремлда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусдан Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этмоқда.
Кириш сўзини Ҳамдўстликка раис сифатида мезбонлик қилаётган Россия Президенти бошлади. У МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик Россия Федерацияси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
“Биз учун Ҳамдўстлик мамлакатлари энг яқин қўшниларимиз, дўстларимиз, стратегик ҳамкорларимиздир ва биз ҳамкорлигимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Россиянинг 2024 йилги раислик концепцияси ва у билан боғлиқ тадбирларнинг кенг кўламли режаси айнан шунга қаратилган. Биз бу ерда ҳозир бўлган барча ҳамкасбларга қўллаб-қувватлаганликлари ва уларни амалга оширишдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирамиз”, дейди Путин.
Унинг айтишича, бугун кун тартибида иқтисодий мавзуларга, МДҲда савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига катта эътибор қаратилади.
“Ишончим комилки, саноат, қишлоқ хўжалиги, молия, инфратузилма соҳаларида янги, йирик, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишга тушириш учун барча имкониятларимиз бор. Шунингдек, Ҳамдўстликнинг бошқа кенг кўламли долзарб мавзулари бўйича фикр алмашамиз: умумий хавфсизликни таъминлашдан тортиб, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликкача”, дейди Путин.
Маълумот учун, МДҲнинг 2023 йилги саммити ҳам октябрь ойида бўлиб ўтганди. Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари ўтган йили ташкилотга раислик қилган Қирғизистон пойтахти Бишкекда учрашган. Йиғилиш якунлари бўйича 17 та ҳужжат қабул қилинган. Улар орасида рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги битим, кўп қутбли дунёда халқаро муносабатлар бўйича баёнотлар, давлат бошқарувини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ва рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисида ҳужжатлар бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь