Крайстчерч масжидидаги қирғинга 3 йил тўлди
Олам
−
15 Март 2022
6009Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн Крайстчерч масжидига ҳужумнинг уч йиллиги муносабати билан мамлакат фожиа қурбонларини унутмаслигини айтди.
“Биз 15 март куни содир бўлган теракт қурбонларининг 51 нафарини доимо ёдга оламиз ва хотирасини ҳурмат қиламиз”, дейилади ҳукумат раҳбарининг расмий баёнотида.
Бош вазир ҳужумдан 10 кун ўтиб Янги Зеландияни хавфсизроқ ва инклюзив мамлакатга айлантириш учун Қироллик Текширув Комиссияси тузилганини эслатди.
“Шаҳидлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришнинг ягона йўли бу юртимизни бу ерда яшовчи ҳар бир инсон учун яхшироқ жойга айлантиришга интилишдир”, дейди Ардерн.
Қироллик тергов комиссиясининг ҳисоботида тавсия этилганидек, Этник жамоалар вазирлигини ташкил этиш, Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия салоҳиятини кенгайтириш, қурол лицензияси ислоҳотини амалга ошириш, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
2019 йилнинг 15 март куни 4 нафар қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, жума намозини ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узганди. Ушбу оммавий қирғин натижасида 51 киши ҳалок бўлди, 49 киши яраланди. Ушбу қўпорувчилик ҳаракатини австралиялик 28 яшар Брентон Таррант амалга оширгани маълум бўлиб, у қўлга олинган эди.
Суд қарорига кўра, Брентон Таррант умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Унга нисбатан Янги Зеландия тарихида илк бор маҳкумни муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш ҳуқуқи бекор қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь