Костюм ва галстукларсиз: Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари норасмий учрашув ўтказди (фото)

Жамият

image

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари — Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров кеча, 5 август куни Каспий денгизи соҳилида норасмий муҳитда учрашди.   

Учрашувдан олинган суратлар Қозоғистон Президенти Матбуот котиби Берик Уали томонидан Facebook’да жойлаштирилган. Президентлар Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳри яқинидаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасига ташриф буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. 

Аввал хабар берилганидек, бугун, 6 август куни Ўзбекистон Президенти “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади. 

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. У барча қўшни мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган эди. Иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Бердимуҳамедов Раҳмон Жапаров Тўқаев

Баҳолаганлар

677

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг