Косонда мактаб директори 800 доллар пора билан ушланди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида мактаб директори 800 АҚШ доллар миқдорида пора олаётиб қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Косон тумани 98-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори З.Н фуқаро У.Х.га ўрта-махсус мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлаб бериш эвазига 300 АҚШ доллари сўраган. Шунингдек, шу қалбаки диплом билан ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга ишга қабул қилиш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Косон тумани халқ таълими бўлими биноси олдида ўзининг бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасида 800 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 25 январь куни Косон тумани 98-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори З.Н.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Косон

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг