Космосда илк бор қалампир етиштирилади 

Технология

image

Космосда тажриба сифатида илк бор қалампир етиштирилади. Бу ҳақда америкалик астронавт Меган МакАртур маълум қилди.  

“Plant Habitat-04 эксперименти бошланди! Биз космосда биринчи марта қалампир ўстирмоқдамиз — бу унинг узоқ вақтда униб чиқиши ва ўсиши туфайли қийин иш. Аммо қалампир C витамини ва зираворларнинг ажойиб манбаи!”, деб ёзган астронавт Twitter’даги саҳифасида. 

Россиялик олимлар Халқаро космик станцияда ширин қалампир етиштиришни ҳам режалаштирган, аммо “Лада-2” иссиқхонаси 2016 йил декабрида “Прогресс МС-04” юк ташиш воситасининг фавқулодда ишга туширилиши туфайли йўқолган. 

Ўтган йилнинг май ойида Россия Фанлар академиясининг Биотиббий муаммолар институти директори ўринбосари Владимир Сычёв институт “Энергия” ракета-космик корпорацияси билан биргаликда станция учун янги рус иссиқхонасининг кўриниши устида иш олиб бораётганини маълум қилган. 

Таъкидланишича, ҳозирда Халқаро космик станцияда 65-экспедиция аъзолари: руслар Олег Новицкий ва Пётр Дубров, америкаликлар Марк Ванде Хай, Шейн Кимброу ва Меган МакАртур, япониялик Акихико Хошиде (станция командири) ва француз Том Песка ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қалампир космос

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг