Коронавирус: 13 ҳудудда янги беморлар аниқланди, икки киши вафот этди
Жамият
−
25 Май 2021
5913Кеча, 24 май куни Ўзбекистонда икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, вирусдан қурбонлари сони 682 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
24 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192 нафарга кўпайиб, 98849 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 24 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 26 нафари Тошкент вилоятида,
- 107 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
- Бухоро вилоятида 7 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 11 нафар,
- Самарқанд вилоятида 34 нафар,
- Сирдарё вилоятида 18 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 94385(+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 682 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3782 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси