Коронавируснинг енгил шакли қанча вақт давом этади?

Саломатлик

image

COVID-19 нинг енгил шакли билан оғриган беморлар аломатлар бошланганидан икки ҳафта ўтгач соғаяди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

“Амалга оширилаётган изланишларга кўра, касалликнинг енгил шаклига чалинган беморлар тузлиши учун 2 ҳафта талаб қилинади”, деди у.

ЖССТ вакилининг айтишича, бемор тузалганидан сўнг ундан 24 соат ичида 2 марта қон таҳлили олинади. Икки таҳлил натижалари қониқарли бўлсагина беморга жавоб берилади. Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланган беморларнинг 146 986 нафари касалликнинг енгил шаклини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги коронавирус билан касалланган беморларнинг аҳволи ҳақида хабар қилинган эди. Хабарда айтилишича, касалликка чалинган илк беморларнинг аҳволи ўртача ва улар соғайиб боришмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 254 701 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 10 447 киши вафот этган. Беморлардан 7 466 нафари ёки 5 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 89 071 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус

Баҳолаганлар

853

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг