Коронавируснинг янги 3 та аломати аниқланди

Саломатлик

image
Тошкент вилоятида бир одам 52 кишига коронавирус юқтирган – Алишер Шодмонов north_east

Тошкент вилоятида бир одам 52 кишига коронавирус юқтирган – Алишер Шодмонов

Шу кунгача иситма, қуруқ йўтал ва ҳолсизлик коронавируснинг аломатлари сифатида кўрилар эди. Бироқ олимлар COVID-19 касаллигининг яна учта аломати ҳақида маълум қилишди.

Тадқиқот натижалари касалликнинг аломатларидан бири бош оғриғи эканлигини кўрсатди. Уханда янги вирус тарқалиши бошланганида, беморларнинг 8 фоизи касалликнинг дастлабки кунларида бош оғриғидан шикоят қилган.

Бундан ташқари, касалланган беморлар бош айланиши ҳақида ҳам хабар беришган. АҚШда жойлашган Кливленд клиникасида коронавирус юқтирганлар тез-тез ёки жуда кескин равишда бош айланишидан шикоят қилган.

Британия Ринологик жамияти олимлари таъкидлашича, коронавирус касаллигининг яна бир аломати бу ҳид билиш қобилиятининг йўқолишидир. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Жанубий Корея, Хитой ва Италияда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларнинг катта қисми ҳид билиш қобилиятини йўқотганликлари тўғрисида аниқ далиллар мавжуд. Бундан ташқари, Германияда коронавирус билан касалланган одамларнинг учдан икки қисми ҳидларни яхши сезмаслик ҳақида хабар беришган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар 1 275 856 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 69 514 нафари вафот этган, 264 048 нафари эса соғайган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Аломатлар Тадқиқот

Баҳолаганлар

1902

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг