Коронавируснинг “омикрон” штамми Японияга кирди

Олам

image

Японияда Токионинг Нарита аэропорти ҳудудида коронавируснинг янги “омикрон” штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, штамм Намибиядан учиб келган 30-40 ёшлардаги эркакда аниқланган. Чегарани кесиб ўтишда унга коронавирус ташхиси қўйилган, унинг ўзи изоляция қилинган. Шундан сўнг шифокорлар “омикрон” штамми мавжудлиги бўйича қўшимча текширув ўтказган, бу эса ижобий натижа берган. 

“Омикрон” штаммининг дунёда тарқалиши муносабати билан Япония жорий йилнинг 30 ноябридан бошлаб хорижий ишбилармонлар, талабалар ва техник малака оширувчилар учун уч ҳафталик саёҳат имтиёзларини бекор қилди ва яна барча мамлакатлар фуқаролари учун янги визалар беришни тўхтатди. 

Бундай чоралар экспертлар янги штамм хавфи ҳақида хулоса чиқаргунга қадар бир ой давомида амал қилади. Агар зарурат туғилса, расмийлар кириш чекловларини узайтиради.

Япония 30 ноябрдан бошлаб виза беришни тўхтатиб қўйишдан ташқари, 23 мамлакат ва минтақадан келганлар учун карантин талабларини ҳам оширди. Австрия, Австралия, Бельгия, Дания, Франция, Германия, Чехия, шунингдек Гонконг ва Канаданинг Онтарио провинциясидан келганлар учун махсус муассасаларда уч кунлик карантин жорий этилган. Буюк Британия, Исроил, Италия ва Нидерландиядан келганлар учун эса олти кунлик карантин жорий этилади. Бундан ташқари, Африканинг тўққизта давлатидан, жумладан Ангола, Жанубий Африка, Зимбабве ва Намибиядан келганлар ўн кунлик карантинга юборилади.

Маълумот ўрнида, ноябрь ойининг охирида Жанубий Африка олимлари биринчи бўлиб “омикрон” штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Штамм жуда кўп мутацияларга эга, бу эса уни янада юқумли ва вакцина иммунитетини четлаб ўтиш учун яхшироқ мослаштириши мумкин.  

Жанубий Африкадан ташқари, “омикрон” Гонконг, Австралия ва бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларида аниқланган. “Омикрон”нинг тарқалиши туфайли Исроил чет эл фуқаролари учун чегараларини ёпган биринчи давлат бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Yaponiya koronavirus omikron

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг