Японлар ЖЧда ҳам ахлоқда дунёга ўрнак бўляпти

Спорт

image

Япония терма жамоаси мухлислари 23 ноябрь куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг Германияга қарши ўйинидан сўнг "Халифа" стадиони трибуналарини тозалаб, сўнг стадионни тарк этди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган фотографлар ва тасвирчиларнинг камерасига муҳрланган ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда трендга чиқди.

Япония ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2:1 ҳисобида японияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Япониялик мухлислар ўйинга кўк рангли полиэтилен пакетлар билан келди. Якуний ҳуштак чалинганидан сўнг, улар байрам қилишни тугатиб, трибунани ахлат қолдиқларидан тозалади.

Япония терма жамоаси мухлислари Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 ўйинларида ҳам стадиондаги чиқиндиларни тозалаб, дунё жамоатчилигига ўрнак бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Yaponiya JCH2022

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг