Коронавируснинг “дельта” штамми янги вакцина талаб қилиши мумкин 

Олам

image

Буюк Британиялик олимлар коронавируснинг “дельта” штаммининг тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган. 

Жорий йилнинг 24 июнидан 12 июлигача бўлган даврда бутун Англия бўйлаб 98 мингга яқин одам қатнашган тадқиқот натижаларига кўра, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг самарадорлиги 49 фоизгача пасайган. Бу кўрсаткич бир ой олдин 64 фоиз бўлган. 

Бундан ташқари, британиялик олимлар коронавирус аломатлари ривожланишига қарши курашда препаратларнинг самарадорлиги бир ой олдинги 83 фоиздан 59 фоизгача тушганини аниқлаган. Шу муносабат билан, улар бундай кўрсаткичлар COVID-19 нинг “дельта” штаммига қарши алоҳида препарат ишлаб чиқишга асос бўлади, деган хулосага келган, чунки вируснинг мутацияси мавжуд вакциналарни самарасиз қилади. 

Маълумот ўрнида, бундан аввалроқ Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази тадқиқотчиси Фэн Цзыцзянь коронавируснинг “дельта” варианти учун COVID-19 га қарши вакциналарнинг ҳимоя таъсири бироз пастроқ, аммо сақланиб қолганини айтган. 

Коронавируснинг “дельта” версияси биринчи марта ўтган йилнинг октябрь ойида Ҳиндистонда кашф этилган ва у кўпинча “ҳиндча” штамм деб аталади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг