Коронавируснинг битта штамми тарқалса, бошқаси йўқоладими? Штаб аъзоси жавоб берди
Саломатлик
−
02 Июль 2021
7586Ҳеч кимга сир эмаски, бундан 1,5 йил аввал пайдо бўлган коронавирус инфекцияси бугунгача дунё бўйлаб тарқалиб, бир неча бор мутацияга учради. Ҳозиргача унинг "британча", "африкача", "ҳиндча" каби хавфли штаммлари пайдо бўлди. Вирус тинимсиз ўзгариб борар экан, унинг бир штамми тарқалиши билан бошқаси йўқолиши мумкинми? Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева шу саволга жавоб берди.
“Аслида коронавирус инфекциясини тарқалиши инфекцияни мутацион штаммалари пайдо бўлишини келтириб чиқаради, деб биз бот-бот қайтарамиз. Бу дегани янги штамм пайдо бўлса эски тури йўқолади дегани эмас, яъни бирламчи пайдо бўлган вирус тури ҳам тарқалишни давом этаверади”, дейди Убайдуллаева.
Унинг сўзларига кўра, кўп ҳолатларда коронавирус тасдиқланган беморларда касаллик кечуви ва юзага чиқаётган клиник белгилари асосида шифокорлар тахмин қилишлари мумкин. Лекин, касаллик бирламчи коронавирус оқибатида ёки бошқа бирор мутацион штамм оқибатида кузатилаётганини қуйидаги усулларда тасдиқланади:
• ПЗР-тест усулида коронавирус инфекцияси беморларнинг организмига вирус тушганини билдиради ва бу усулда вируснинг юкламаси қанчалигини билиш мумкин.
• Вирусни мутацион штаммларини аниқлаш учун эса бу тестдан ташқари қўшимча равишда махсус скринирование усули ўтказилади, бу қўшимча усулда коронавируснинг қайси штамми эканлигини билиш мумкин.
• Коронавирусни қайси тури ёки мутацион штамми кузатилиши уларнинг кечуви ва клиник белгиларига қараб ҳамда лабаратор текширувлардан фарқлаш мумкин.
“Бугунги кунда тарқалаётган касалланишларда коронавируснинг мутацион шаклларини енгилрок кечуви ҳам бор, оғир ва жадал ўта оғир даражага ўтувчи штаммлари ҳам бор. Шунга бугунги кунда қандай штамм бўлмасин бу касаллик билан касаллангандан кўра, олдини олиш ва вакцина билан ҳимояланиш жуда зарур”, дейди мутахассис.
LiveБарчаси