Коронавирусни бошидан ўтказганлар тишларини йўқотиши мумкинлиги аниқланди
Саломатлик
−
27 Ноябрь 2020
6315Тиш билан боғлиқ муаммоси бор одамлар коронавирусга чалинганидан сўнг тишларини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда "The New York Times" маълумот берган.
Қайд этилишича, 30 ёшдан ошганларнинг 47 фоиздан кўпроғи периодонтал касалликнинг (тиш гўштининг жиддий бактериал инфекцияси) у ёки бу турларига чалинишади.
Таъкидланишича, COVID-19 ни бошидан ўтказган беморлар кўпинча тишларини йўқотишдан шикоят қилишмоқда.
Шифокорлар қонсиз тиш йўқотишни ғайриоддий деб баҳолашади, аслида эса бу тиш гўшти томирларида муаммо борлигидан далолат беради.
Аммо, шифокорлар COVID-19 ва тишларнинг йўқолиши ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлаш учун изланишлар ўтказиш кераклигини таъкидлашган.
Айни пайтга келиб, дунёда коронавирусга чалинганлар 60 млндан ошиб кетган. 39 млндан кўп одам соғайган, 1,43 млн бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь