Коронавирусга текширишнинг қандай усуллари бор?

Бу қизиқ

image

Ўтган йилнинг охирида тарқала бошлаган янги коронавирус инфекцияси бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 27 миллион нафардан ортиқ одамга юқиб улгарди. Вирус жудаям юқумли бўлиб, шунга яраша уни аниқлашнинг бир қанча йўллари бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова COVID-19 инфекциясини аниқлаш йўллари ҳақида маълумот берди.

ПЗР – юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали бор-йўқлиги аниқланади. 

Жараён нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Касалликнинг яширин даврида ҳам барвақт ташхис қўйиш имконини беради.

Антитана экспресс тест усули мавжуд касалликнинг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули ҳисобланади.

Қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антитаналар мавжуд ёки аксинча эканини аниқлаш мумкин. 

Вирусни аниқлашнинг йўли кўп бўлса, касалликнинг қайси даврида қайси усул самарали? 

Экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини, ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор-йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг