Коронавирусга мустақил тест буюртма қилиш мумкинми?

Саломатлик

image

Ўзбекистонда коронавирусга мустақил тест таҳлили топшириш назарда тутилмаган. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Тест текшируви фақат тиббий муассаса (поликлиника, касалхона ёки тез тиббий ёрдам) шифокори кўрсатмасига асосан белгиланади”, деди мутахассис.

Таъкидланишича, сўнгги 14 кун давомида эпидемиологик нохуш вазият бўлган давлатлар чегарасидан ўтган, ОРВИ белгилари бўлган беморларда, сўнгги 14 кун давомида эпидемиологик нохуш вазият бўлган давлатлардан бирининг чегарасидан ўтган шахслар (ёки касал бўлган ёки ОРВИ аломатлари бўлганлар) билан мулоқот қилганларда текширув амалга оширилади.   

“Шунингдек, ОРВИ белгилари бўлган ва пневмония ташхисли беморларда ҳам тест текшируви ўтказилади”, деди Нурмат Отабеков.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг