Коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлади?
Бу қизиқ
−
24 Март 2020
16706Коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлади, интернет сайтларида АҚШ давлатида вакцина ишлаб чиқилгани, ушбу вакцина билан беморларни 3 соат ичида даволаб юборса бўлади дейишаяпти, шу тўғрими? Ушбу савол билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековга мурожаат қилинди.
“Бир нарсани аниқ билишимиз керак. Вакцина даволаш воситаси эмас. У профилактика жараёнида қилинадиган бир жараён. Кимдир вакцина ёрдамида даволабди дейишса, бу нотўғри талқин”, дейди Отабеков саволга жавобан.
Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 387 382 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 16 767 киши вафот этди. Касалланганларнинг 101 987 вирусдан буткул фориғ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 50 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси