Коронавирусга қарши ниқобларнинг қайси бири энг самарали?
Фойдали
−
14 Декабрь 2020
10918Америкалик олимлар тадқиқотлар давомида SARS-CoV-2 коронавирусидан ҳимоя қилувчи ҳар хил турдаги ниқобларнинг самарадорлигини текшириб кўрдилар. Бу ҳақда "Eurekalert" хабар бермоқда.
Натижалар шуни кўрсатганки, N95 респираторлари коронавирус инфекциясидан энг юқори даражадаги ҳимоя воситалари ҳисобланади. Уларнинг самарадорлиги 98 фоизга баҳоланган.
Шунингдек, маиший ниқобларнинг фойдаси ҳам юқори баҳоланган. Икки қатламли нейлон ниқоблар 79 фоизгача ҳимоя қилиши аниқланган.
Ўз навбатида, пахта банданалари (рўмоллари) ва полиэстер ниқобларининг самарадорлиги мос равишда 50 фоиз ва 40 фоизга баҳоланган.
Уч қаватли пахта ниқоблари эса энг паст ҳимоя даражасини кўрсатган - 26,5 фоиз.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 72 млндан ошган. 1,6 млн бемор вафот этган. 50 млндан кўп бемор соғайган.